NEWS


Еrasmus+ дастурининг аёлларни қўллаб-қувватловчи янги лойиҳаси

29.05.2024

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро давлат педагогика институтида Еrasmus+ дастурининг “Wоmеn еmpоwеrmеnt” лойиҳаси расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу ташаббус аёллар учун ҳаётнинг барча жабҳаларида тенглик, инклюзивлик ва имкониятларни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли. Ҳар бир аёл ўз орзуларини амалга ошириш эркинлиги, ўз овозини ифода этиш ишончи ва тўсиқларсиз муваффақиятга эришиш имкониятига эга бўлиб, лойиҳа бу борада хотин-қизларни қўллаб-қувватлайди.  

Таъкидлаш керак, Erasmus+ дастури Европа иттифоқининг таълим, ўқитиш, ёшлар ва спорт соҳаларида лойиҳалар, ҳамкорлик, тадбирлар ва мобилликни қўллаб-қувватлаш дастуридир. У олий таълимга ижобий таъсир кўрсатиб, институтларга ижтимоий, маданий ва иқтисодий фойда келтиради, халқаро ҳамкорликни ривожлантиради, академик алоқаларни, илмий ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

[gallery-17599]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА